Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Air Astana ва Pegasus Россияга парвозларни тўхтатмоқда, Turkish Airlines Россия фуқароларига хизмат кўрсатишни чеклади
Мазкур хабарлар фонида Россия ҳукумати 8та давлат, хусусан Ўзбекистон билан авиақатновларга пандемия сабабли киритилган чекловларни бекор қилди.
Қозоғистоннинг Air Astana авиакомпанияси РФ ҳудудидаги тижорий парвозларнинг суғурталаниши тўхтатилгани сабаб Россияга рейсларини бекор қилишини маълум қилди.
“Air Astana афсус билан шуни маълум қиладики, Россия Федерациясига ва Россия Федерациясидан амалга ошириладиган, шунингдек ушбу мамлакат ҳудудидаги парвозларни суғурталаш тўхтатилгани сабабли бу йўналишдаги барча парвозлар тўхтатилади”, – дейилади компания расмий хабарида.
Авиакомпания Қозоғистон ҳукумати билан биргаликда рейсларни имкон қадар тез фурсатда тиклаш чораларини кўришини билдирган.
Шунингдек, Туркиянинг Turkish Airlines ва Pegasus компаниялари ҳам Россияга боғлиқ чекловларни эълон қилди.
Pegasus лоукостери 13 мартдан 27 мартгача бўлган муддатда Россияга парвозларни бекор қилди, расмий релизда мазкур қарор “операцион рисклар”, хусусан суғурта масаласи билан изоҳланган.
Айни пайтда, Turkish Airlines Россия фуқароларига Туркия ҳудудидан учинчи мамлакатларга авиачипта сотишни тўхтатди.
Мазкур янгиликлар фонида Россия коронавирус пандемияси сабабли 8та давлат билан авиақатновларга киритилган чекловларни бекор қилди. Бу мамлакатлар – Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон, Озарбойжон ва Арманистон.
Эслатиб ўтамиз, авиапарвозлар бўйича чекловлар – Украинага қўшин киритгани учун Россияга Европа Иттифоқи томонидан қўлланган асосий санкциялардан бири бўлиб турибди. ЕИ давлатлари рус авиакомпанияларининг парвози учун ўз осмонини ёпган, шунингдек, самолётлар суғуртаси, лизинг, уларни таъмирлаш ва техник кўрик кўрсатиш бўйича хизматларни чеклаб қўйган.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025