Ўзбекистон | 11:16 / 12.03.2022
11648
1 дақиқада ўқилади

Тошкент аэропортида 27 минг доллар ва 1,8 млн рублни яширинча олиб чиқишга уринган шахс ушланди

Тошкент халқаро аэропортида 27 минг 300 АҚШ доллари ҳамда 1,8 млн Россия рублини яширинча олиб чиқишга уринган шахс ушланди. Бу сафар хорижий валюта тамаки қутилари ичига яширилгани аниқланди.

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматининг маълум қилишича, Тошкент халқаро аэропортида хорижий валютани яширинча олиб чиқишга қаратилган навбатдаги уриниш аниқланди.

Бу сафар 27 минг 300 АҚШ доллари ҳамда 1,8 млн Россия рубли тамаки қутилари ичига яширилган бўлиб чиқди.

Аввалроқ, Тошкент халқаро аэропортида божхоначилар томонидан 300 минг доллардан зиёд нақд хорижий валютани дафтар варақлари орасига ва кийимларига яшириб, олиб чиқишга уринган 2 нафар шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилди.

Шунингдек, 286 минг доллардан ортиқ пулни егуликлар орасига яшириб, божхонадан олиб ўтишга уринган шахслар ҳам тўхтатиб қолинганди.

Мавзуга оид