Жамият | 09:12 / 13.03.2022
15189
1 дақиқада ўқилади

Ангренда сой ўзанида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида ФВБ ходимлари сой ўзанида қолиб кетган фуқарони қутқарди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчи-диспетчерлик хизматига 11 март куни соат 15:20 да шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорабоғсой сойида фуқаро С.Ж. кучли ёғингарчилик натижасида сой ўзанида қолиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, фуқарони сой ўзанидан олиб чиққан. Тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари томонидан унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шаҳар марказий шифохонасига юборилган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши ва у шифокорлар назоратида.

Мавзуга оид