Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Биз куч ишлатиш тўхтатилишини истаймиз» — Абдулазиз Комилов Украинадаги вазият ҳақида
Ўзбекистон Украина атрофидаги вазиятдан хавотирда ва куч ишлатишни тўхтатиб, барча муаммолар дипломатик йўл билан ҳал этилиши тарафдори. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Туркиядаги форум вақтида айтиб ўтди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркиянинг Анталия шаҳридаги Дипломатик форум вақтида Украинадаги вазият бўйича муносабат билдирди.
«Биз жуда хавотирдамиз. Биз бу ҳақида кўп гапиришимиз мумкин. Аммо дунёдаги аксарият одамлар каби, биз ҳам куч ишлатиш тўхташини ва барча муаммолар сиёсий-дипломатик йўллар билан ҳал қилинишини хоҳлаймиз», деди у ANews канали мухбири саволига жавобан.
Star.com.tr хабар беришича, Ўзбекистон ТИВ раҳбари форумда Афғонистон масаласидаги сессияда чиқиш қилган ва барқарор ривожланишга фақат ҳамкорлик ва алоқаларни кенгайтириш орқали эришиш мумкинлигини таъкидлаган.
Абдулазиз Комиловнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ўзининг географик жойлашуви туфайли Осиё ва Европа мамлакатлари ўртасида кўприк барпо этишда муваффақият қозонган Туркиядан ўрнак олиб, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларини бир-бирига яқинроқ боғлашга интилади. У Ўзбекистон ҳам ўз географик жойлашувидан келиб чиқиб, шу каби рол бажаришига ишонч билдирган.
Комилов бугунги кунда Афғонистондаги асосий вазифа — гуманитар инқирозга йўл қўймаслик эканини таъкидлаган.
«Бугунги кун реаллигига эътибор қаратиш вақти келди. Бугунги кундаги асосий муаммо — гуманитар инқирозларнинг олдини олишдир. Биз қўшни давлат сифатида барча минтақавий ижрочилар билан биргаликда Афғонистон билан ўзаро алоқалар ва иқтисодий алоқаларни яхшилаш устида ишлаяпмиз», деган у.
- Февраль ойи охирида Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистон томони Украина ҳудудида Россия томонидан амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатлар масаласида «вазмин, нейтрал позицияда» эканини маълум қилганди. Расмий Тошкент барча баҳс ва келишмовчиликлар фақатгина халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал қилиниши лозим деб ҳисоблаши таъкидланганди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025