Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Ироқдаги консулхонаси атрофида бир неча ракета портлади (видео)
Ироқ шимолидаги Арбил шаҳрида жойлашган АҚШ бош консулхонаси биноси атрофига бир неча ракета келиб тушди.
Ироқ миллий ахборот агентлиги маълумотига кўра, шаҳарда камида уч марта портлаш овозлари эшитилган.
Ҳужум оқибатида консулхона биноси яқинида жойлашган Kurdistan 24 телеканали биноси шикастланган. Шунингдек, маҳаллий аэропорт фаолияти тўхтатилган.
Қурбонлар ва жабрланувчилар ҳақида хабар берилмади.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ракеталар Эрон ҳудудидан учиб келган.
AlHadath маълумотига кўра, Арбилга ракеталар учирилиши Сурияда эронлик икки зобит Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан йўқ қилинишига жавобан амалга оширилди.
Мавзуга оид
19:09 / 15.04.2025
Ироқда кучли қум бўронлари кузатилмоқда. Мамлакатда авиақатновлар тўхтатилди
21:21 / 14.03.2025
Ироқда ИШИДнинг «энг хавфли жангариси» ўлдирилди
17:24 / 03.02.2025
Швеция Қуръонни ёқиб юборган Момика ўлимида гумон қилинганларни озод этди
17:34 / 31.01.2025