Ўзбекистон | 10:27 / 13.03.2022
16756
2 дақиқада ўқилади

«Пахтамизнинг ранги оқ эди, лекин «қора» бўлиб юрди» — президент бойкот бекор бўлгани ҳақида

Шавкат Мирзиёев Cotton Campaign ўзбек пахтасига бойкотни бекор қилганига муносабат билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев саноат кооперациясини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида ўзбек пахтасидан бойкот олингани ҳақида гапирди.

«Неча йиллардан бери манфаат қилмадик. Пахтамизнинг ранги оқ эди, лекин «қора» бўлиб юрди. Биз бунинг учун қанча қийналдик. Агар сиёсий ирода бўлмаганида шу нарсалар бўлармиди? Лекин бу — кураш. Кеча телевизорда кўрсатди, қадрига етган одам хурсанд бўлиб йиғлади. Миллатимизнинг қиймати бу. Яна бир бор айтаман, шу вақтгача пахтамизнинг ранги оқ эди, лекин «қора» бўлиб юрди. Шунга қарамасдан қанча ишлар қилдик?» дейди давлат раҳбари.

  • Маълумот учун, 2009 йилдан буён пахта терими мавсумида болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланилгани боис Ўзбекистон пахтаси халқаро жамоатчилик томонидан «қора рўйхат»га киритилган, етакчи ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистон пахтасини бойкот қилган эди. 2022 йил 10 март куни Cotton Campaign халқаро коалицияси Ўзбекистон пахтасига эълон қилинган глобал бойкотни бекор қилди.

Мавзуга оид