Ёғингарчилик сабаб Марғилон шаҳридаги Сафед тўда масжиди деворининг бир қисми қулаб тушди
Ёғингарчилик сабаб маданий мерос объектига кирувчи Марғилон шаҳар «Гўриаввал» МФЙ ҳудудида жойлашган Сафед тўда масжиди деворининг бир қисми қулаб тушди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Маданий мерос бошқармаси мутахассиси Kun.uz’га маълум қилди.
Маълум бўлишича, 11 март куни Сафед тўда масжиди биносининг орқа қисми деворлари ёғингарчилик оқибатида қулаб тушган. Масжид деворлари ташқи таъсирлар натижасида захлаган, ёрилишлар ҳамда ўпирилишлар пайдо бўлган.
Юзага келган ҳолат юзасидан Фарғона вилоят маданий мерос бошқармаси ходимлари томонидан ишчи гуруҳ тузилган. Ҳозирда мутахассислар томонидан масжид биносининг қолган қисмини сақлаб қолиш учун чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Маълумот ўрнида, Марғилон шаҳрида жойлашган Сафед тўда масжиди XIX асрда қурилган. У Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сонли қарори билан тасдиқланган «Моддий-маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати»га, 2022 йил маданий мерос объектларини таъмирлаш учун ажратиладиган республика бюджети маблағлари ҳисобидан реставрация қилиниши лозим бўлган объектлар рўйхатига киритилган.
Мавзуга оид
15:40 / 06.11.2024
Октябр ойи метеорологик кузатувнинг барча йиллари учун энг ёмғирли бўлди
19:31 / 31.10.2024
Ўзбекистонда ноябр ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?
15:26 / 25.10.2024
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда
17:02 / 04.10.2024