Ўзбекистон | 09:35 / 14.03.2022
1407
1 дақиқада ўқилади

Бўзатовнинг собиқ ҳокими қўмита раиси бўлди

Фото: Kun.uz

Бўзатов туманининг собиқ ҳокими Маҳмуд Қайпанов Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати хабар берди.

Маҳмуд Қайпанов тайинловга қадар 2019 йилдан буён Бўзатов тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб бораётганди.

У бошқа ишга ўтиши муносабати билан жорий йилнинг 7 март куни туманга Камал Алланиязов ҳоким этиб тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Қорақалпоғистонда ички ишлар вазири ва Мўйноқ тумани ҳокими ўзгарганди.