Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода эгизак фарзандларни дунёга келтирган аёл туғуруқхонада вафот этди. Прокуратура ҳолатни текширмоқда
23 ёшли аёл 9 март куни эгизак фарзандларни дунёга келтирган ва икки кун ўтиб вафот этган.
Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги «Моҳи Хосса» туғуруқхонасида 23 ёшли аёл вафот этгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.
Аниқланишича, Бухоро шаҳрида яшаган, 1999 йилда туғилган аёл 9 март куни туғиш учун касалхонага келиб, эгизак фарзандларни дунёга келтирганидан икки кун ўтиб, вафот этган. Марҳуманинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:57 / 23.01.2025
Бухорода 33 ёшли аёл туғуруқхонада вафот этди
20:26 / 24.12.2023
Самарқанддаги туғуруқхонада ҳомиладор аёл вафот этди
12:51 / 24.08.2023
“Наманган шаҳрида аҳоли 1 миллионга яқинлашган, аммо 4 та туғуруқхона фаолият юритмоқда” – Сенат раиси
15:59 / 16.06.2023