Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Тошкент вилояти кўчалари ва хонадонларни сув босди
Сўнгги кунларда мунтазам ёғаётган ёмғирлар туфайли Тошкент вилоятининг қатор кўчаларини сув босди. Айрим туманларда эса хонадонларга ҳам сув кирган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳолатлар вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан назоратга олиниб, уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Жумладан, Оққўрғон тумани буюм бозори ҳудудига ҳам сув тўпланиб қолган.
Бундан ташқари, Олмалиқ шаҳри "Олтин" МФЙ, Тошкент кўчаси, 16-уй олдига ва хонадон ичига ҳам сув тўлиб қолган.
Аввалроқ, М-39 халқаро автомобил йўлининг Булунғур туманидан ўтган қисми сел остида қолгани тўғрисида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025