Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида тадбиркорнинг 230 млн сўм кредит маблағини ўзлаштирган шахслар аниқланди
Сут маҳсулотларини қайта ишлаб чиқарувчи 15 дона ускунани олиб беришни ваъда қилиб, оилавий корхонага ажратилган 230 млн сўм кредит талон-тарож қилинган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, Қибрай туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширувда, “K.m.” МЧЖ раҳбари Ф.М. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, “O.a.” оилавий корхонаси раҳбари Ф.нинг ишончига кириб, унга сут маҳсулотларини қайта ишлаб чиқарувчи 15 дона ускунани олиб беришни ваъда қилиб, оилавий корхонага ажратилган 230 млн сўм кредитни “K.m.” МЧЖга ўтказишга эришиб, ускуналарни етказиб бермасдан, кредит маблағини талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025