Жаҳон | 20:45 / 15.03.2022
14463
1 дақиқада ўқилади

Украинани тарк этганлар сони уч миллиондан ошди

Heidi Levine / The Washington Post / Sipa Press / Scanpix / LETA

Украинада уруш бошланганидан буён мамлакатни уч миллиондан ортиқ киши тарк этган. Бу ҳақда 15 март куни Миграция бўйича халқаро ташкилот маълум қилди.

Уларнинг 1,4 миллиондан ортиғи — болалар.

Уларнинг кўп қисмини — 1,6 миллиондан ортиғини қўшни давлат Польша қабул қилган. Шунингдек, украинлар Руминия, Словакия, Венгрия, Молдова ва Германияга ҳам бормоқда.

БМТнинг қочқинлар масалалари бўйича Олий комиссари маълумотига кўра эса, Украинани тарк этганлар сони 2,97 миллион атрофида, шундан 157 мингдан ортиғи бошқа мамлакатлар фуқароларидир.

РФ мудофаа вазирлиги ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён Россияга Донбасс ҳудудидан 248,9 минг киши ўтганини маълум қилганди.

Мавзуга оид