Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сувга тўлган Андижон, ёпилган йўллар, сув кирган хонадонлар суратларда
Бир неча кундан буён тинимсиз ёғаётган ёмғир оқибатида Андижон вилоятидаги кўчалар, хонадонлар сувга тўлди. Айрим кўчаларда ҳаракат чекланди. Kun.uz мухбири ёмғир остидаги Андижон суратларини жамлади.
Сув тўлиши сабаб, Андижон шаҳри Амир Темур шоҳкўчасининг айрим қисмларида, шунингдек, Бобур шоҳкўчасида автомобилларнинг ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Бу ерда бир неча кундан буён сув қочириш ишлари амалга оширилмоқда.
Олтинкўл туманида ҳам туни билан ФВБ ходимлари кўчаларда тўлиб қолган сувларни бартараф этиш билан шуғулланишди.
Шаҳрихон туманининг Муллабой, Қоракўрпа, Намозгоҳ, Янги ҳаёт, Янги Ваҳим маҳаллаларининг айрим кўчаларида сув тўлганлиги сабабли уни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Балиқчи туманида ҳам туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан йўлларга тўпланган сувларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
Избоскан тумани Амир Темур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Сарбозлар кўчасида тинимсиз ёғаётган ёмғир сабаб хонадонларга ҳам сув тўпланиб қолган.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025