«Ўзсаноатэкспорт» раиси Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосарлари таркибида ўзгариш бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.
Вилоят ҳокими ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Ойбек Хўжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Тегишли қарорга мувофиқ вилоят ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига Ойбек Мирзабеков тайинланди.
Ойбек Мирзабеков 1980 йилда Самарқанд вилояти, Булунғур туманида туғилган. У ушбу тайинловга қадар “Ўзсаноатэкспорт” АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият олиб борган.
Маълумот учун, Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимовнинг ҳозирги вақтда 9 нафар ўринбосари бор.
Улар:
- Жамшид Ўроқов – вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи;
- Акмал Шукуров – вилоят ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари;
- Ойбек Хўжаев (бундан буён Ойбек Мирзабеков) – вилоят ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи;
- Феруз Обилов – вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари;
- Рустам Қобилов – вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи;
- Хуршид Очилов – вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари;
- Дилшод Маматқулов – вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ишлаш бўйича ўринбосари;
- Зебинисо Раҳмонова – вилоят ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи;
- Жамшид Ҳайдаров – вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари – “Ургут” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024