Ўзбекистон | 14:56 / 18.03.2022
19616
2 дақиқада ўқилади

Фото: Бир қатор вилоятларнинг тоғли туманларида қалин қор ёғди

Самарқандга яна қиш қайтди. Навоийда эса лайлакқор ёғди. Тошкентда ёмғир қорга айланди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

2022 йил 17-18 март кунлари Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида қор ёғди. Жумладан, 17 март куни Навоий, Бухоро вилоятларида, 18 март куни Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларига қор тушган.

Текисликларга тушган қор қисқа муддатда эриб кетган бўлса, тоғли туманларда 20 сантиметрга ёғган. Айниқса, Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманларида, Қашқадарё вилоятининг Китоб, Шаҳрисабз туманларининг тоғли қишлоқларида қорнинг қалинлиги 15-20 сантиметрга етган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар

Аввалроқ “Ўзгидромет” 19-20 мартда кечалари ҳаво ҳарорати 0-3 даража илиққача пасайиши, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳавода ва тупроқ юзасида 1-2 даража совуққача бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.

Мавзуга оид