Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда тадбиркорнинг катта миқдордаги пулини қўлга киритмоқчи бўлган шахслар ушланди
Улар 2 га ерни расмийлаштириб бериш эвазига тадбиркордан 140 минг АҚШ доллари сўрашган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, Д.Н. ва С.Я. “Н.Ф.” МЧЖ раҳбари Н.нинг ишончига кириб, кўп қаватли турар жой қуриш учун бошқа бир МЧЖга ажратилган 2 га ер майдонини “Н.Ф.” МЧЖ номига расмийлаштириб бериш эвазига 140 000 АҚШ доллари талаб қилишган. Фирибгарлар келишилган пулдан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинган. Тезкор тадбир давом эттирилиб, уларнинг шериги О.Р. ҳам ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди
11:43 / 13.05.2025
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди
11:11 / 06.05.2025
“Тезлик жуда юқори бўлган” – Навоийдаги даҳшатли ЙТҲга изоҳ берилди
18:21 / 09.04.2025