Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида темирйўл қатнови қачондан тикланиши маълум қилинди
Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўл қатнови қачондан тикланишини маълум қилди. Биринчи рейс 1 апрель куни Нукус – Бейнеу – Нукус йўналишида амалга оширилади.
«Ўзбекистон темир йўллари» хабарига кўра, 2020 йил март ойида коронавирус пандемияси туфайли қарийб бутун дунё мамлакатларида халқаро йўналишидаги йўловчи поезд қатнови тўхтатилди. Икки йиллик чекловлардан сўнг, қатор давлатлар томонидан йўловчи поезд йўловчилари учун чегараларни босқичма-босқич очиш борасида саъй-ҳаракатлар амалга оширила бошланди.
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ва «Қазақстан темир жолы» МК» АЖ билан келишилган ҳолда жорий йилда Қозоғистонга биринчи йўловчи поезд ҳаракати ташкил этади. 2022 йил 1 апрелдан бошлаб Нукус – Бейнеу – Нукус йўналишидаги 647/648-сонли поезд қатнови йўлга қўйилади.
Ушбу поезд Нукус вокзалидан ҳафтанинг ҳар сешанба, жума ва якшанба кунлари ва «Бейнеу» станциясидан ҳар душанба, чоршанба ва шанба кунлари жўнатилади.
Бошқа қўшни давлатлар билан темирйўл йўналишларининг қайта тикланиши томонларнинг келишувига асосан босқичма-босқич очилиши кутилмоқда, дейилади хабарда.
Бундан олдин Ўзбекистон ва Қозоғистон биринчи техник давлатлараро автобус қатновини амалга оширганди.
Мавзуга оид
21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025