Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент: Қўл қўйиш осон, қоғоз ҳамма нарсани кўтаради. Лекин уни бажариш-чи?
Айни пайтда Халқаро форумлар саройида президент Шавкат Мирзиёев Соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, давлат раҳбари хусусий шифохоналар фаолиятига ҳам тўхталди.
“Учрашувимизга хусусий шифохоналар вакилларини ҳам таклиф қилганмиз. Бир гапни таъкидлайман – хусусий шифохоналарни ҳам тиббиётда бир оила деб қабул қилишимиз керак. Мен ўзим жойларга борганимда давлат тиббий масканлари билан бирга хусусий шифохоналарга ҳам кираман. Уларда қандай фарқ бор дейилса, ҳамма маош юқорилигини айтади. Бугун маошлар масаласига ҳам тўхталамиз.
Бугун ҳаммангизни бир савол ўйлантиряпти – қани нима ўзгараркан? Лекин бир нарсани айтай, биз бир-биримизни тушунмасак, ҳеч нарса бўлмайди. Мақсад жонажон ватанимизни, аҳолимизни қийнаётган муаммоларни биргаликда ечиш.
Аммо бу фақат қарор, фармонлар билан ҳал бўлмайди. Қўл қўйиш осон, қоғоз ҳамма нарсани кўтаради. Лекин уни бажариш-чи? Бугунги мулоқотда ҳам мен сизлардан айнан пастдаги муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар кутяпман. Сизларнинг яхши гапларингиз билан одамларимиз дорисиз ҳам даволаниб кетади”, деди президент йиғилганларга қарата.
Мавзуга оид
09:49 / 23.05.2025
Айрим шифокорларга қўшимча устамалар тўланади
10:46 / 22.05.2025
Айрим шифокорларнинг ойлик лавозим маошлари 20 фоизга оширилади
13:10 / 13.05.2025
Кувайтлик шифокорлар Қорақалпоғистонда жарроҳлик амалиётларини ўтказди
15:23 / 07.05.2025