Ўзбекистон | 14:27 / 18.03.2022
9306
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда янги ташкил қилинган вазирликка раҳбарлар тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири лавозимига Сағиндиқ Турманов тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар берди.

Сағиндиқ Турманов / Фото: Қорақалпоғистон ахборот агентлиги

Сағиндиқ Турманов тайинловга қадар фаолияти тугатилган Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Турсинбай Абдижаббаров янгидан ташкил қилинган Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари лавозимида иш бошлаган.

Турсинбай Абдижаббаров / Фото: Қорақалпоғистон ахборот агентлиги

У бунгача Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Бундан олдин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ҳамда Мўйноқ ва Бўзатов тумани ҳокимлари тайинланганди.

Мавзуга оид