Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина мудофаа вазири Евроиттифоқдан кўпроқ қурол беришини сўради
Украина мудофаа вазири мамлакатга ҳужум қилишда Беларусдан фойдаланилгани борасида ҳам хавотир билдирган.
Украина ҳарбий ёрдам олиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтирмоқда, деб хабар берди Евроньюс.
Қайд этилишича, Украина мудофаа вазири Алексей Резников Европа парламенти билан боғланган ва ЕИдан Россияга қарши туриш учун кўпроқ қурол беришини сўраган.
"Террор тактикасига қарамасдан, биз ғалаба қозонамиз. Фақат гап украин халқи тўлайдиган баҳода. Террорнинг мақсади – қўрқув солиш. Бизда қўрқув йўқ. Сизларни ҳам қўрқувдан халос бўлишга чақираман", деган у.
Украина мудофаа вазири мамлакатга ҳужум қилишда Беларусдан фойдаланилгани борасида ҳам хавотир билдирган. Резниковнинг фикрича, Беларус Россиянинг жанговар логистика марказига айланган ва охир-оқибат Минск ушбу урушга қўшилиши мумкин.
Европа иттифоқи Украинага қурол сотиб олиш ва жўнатиш учун 500 млн евро ажратилишини маъқуллаган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025