Жамият | 14:28 / 18.03.2022
8445
1 дақиқада ўқилади

Халқ таълими вазирлиги директорларни совуқда ўқувчиларни байрам тадбирларига жалб қилмаслик ҳақида огоҳлантирди

Вазирлик ижтимоий тармоқларда тарқалган Наврўз тадбирларида ўқувчиларнинг юпун кийимда иштирок этаётгани акс этган суратларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳозир суратлар қайси мактабга тегишли эканлиги ўрганилмоқда.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар

“Халқ таълими вазирлиги томонидан аввал ҳам бир неча бор турли маънавий-маърифий тадбирларни об-ҳаво шароитидан келиб чиққан ҳолда ўтказиш, болалар билан суратлардаги каби ҳолатлар юзага келишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириш берилган ва бундай ҳолатларга йўл қўйган масъул шахсларга чоралар ҳам қўлланилган. Шунга қарамай, ҳали-ҳамон жойларда бундай нохуш ҳолатлар давом этмоқда.  

Фурсатдан фойдаланиб бошқа мактаблар тегишли хулоса чиқарган ҳолда, бундай ҳолатларга йўл қўймасликлари қатъий талаб этилади”, - дейилади вазирлик хабарида.

Ўтган ойда Қибрайда мактаб ўқувчилари совуқ об-ҳавода меҳмонларни кутишга чиқарилган ва бу жамоатчилик томонидан танқид қилинганди. 

Зилола Ғайбуллаева
Тайёрлаган Зилола Ғайбуллаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид