Жаҳон | 19:48 / 18.03.2022
11823
1 дақиқада ўқилади

Европадаги қатор мамлакатлар россиялик дипломатлар чиқариб юборилишини эълон қилди 

Болгария, Латвия, Литва ва Эстония россиялик дипломатларни ўз ҳудудларидан чиқариб юбормоқда.  

Фото: AP

Болгария ташқи ишлар вазирлиги россиялик 10 нафар дипломатни персона нон грата деб эълон қилди.

"Ўн нафар дипломат персона нон грата деб эълон қилинди. Буни ўта нодўстона ҳаракат деб қабул қиламиз ва бунга жавоб қайтариш ҳуқуқини ўзимизда қолдирамиз", - деди Россиянинг Болгариядаги элчиси Элеонора Митрофанова. 

Болгария ташқи ишлар вазирлиги дипломатлар мамлакатни 72 соат ичида тарк этиши лозимлигини билдирган.

Шунингдек, Латвия, Литва ва Эстония ҳам россиялик дипломатлар чиқариб юборилишини эълон қилган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид