Спорт | 20:50 / 19.03.2022
25790
2 дақиқада ўқилади

Чусовитина жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди

Миср пойтахти Қоҳирада спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда. 

Фото: Спортни ривожлантириш агентлиги

«Нуфузли мусобақада Ўзбекистон миллий жамоаси аъзолари муносиб иштирок этмоқда. Жаҳон кубоги босқичида юртимиз шарафини Оксана Чусовитина, Оминахон Халилова, Дилдора Орипова, Расулжон Aбдураҳимов, Aбдулла Aзимов, Ҳабибулло Эргашев, Ўткирбек Жўраев каби тажрибали ва иқтидорли спортчилар ҳимоя қилишмоқда.

Бугун, 19 март куни жаҳон кубогининг таяниб сакраш йўналишида финал баҳслари якунига етди. Унда спорт гимнастикаси афсонаси Оксана Чусовитина муваффақиятли қатнашди ва кумуш медалга сазовор бўлди», - дейилади Спортни ривожлантириш агентлиги хабарида. 

Маълумот учун, Қоҳирадаги мусобақаларда жаҳоннинг 33та давлатидан энг кучли спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда. Бу иштирокчилар сонининг кўплиги бўйича жаҳон кубоги босқичлари тарихидаги рекорд кўрсаткичдир.

Эслатиб ўтамиз, 46 ёшли спортчимиз икки ҳафта аввал – 5 март куни Қатар пойтахти Доҳада ўтган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубогида таяниб сакраш бўйича 13,433 очко жамғариб, олтин медалга эга чиққан эди.

Мавзуга оид