Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Украинада тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони 800дан ошганини хабар қилди. Ҳақиқий рақамлар бундан анча кўп бўлиши мумкин
Украинада уруш бошланганидан буён тинч аҳоли вакилларидан камида 847 киши ҳалок бўлган, 1399 киши яраланган. Бу ҳақда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг бошқармаси маълум қилди.
Бу ўлимлар ва яраланиш ҳолатларининг аксари оғир артиллерия, баравар ўт очиш тизимлари қўлланиши, шаҳарларга ракеталар учирилиши ва авиазарбалар берилиши оқибатида содир бўлган.
БМТ ҳақиқий рақамлар «анча кўп бўлиши мумкинлиги»ни қайд этган. Ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган Мариупол, Волноваха, Изюм каби шаҳарлардан сўнгги маълумотлар келиши кечикмоқда.
Россия ҳарбийлари томонидан бир неча ҳафтадан буён қамалда бўлган Мариупол шаҳри доимий равишда ўққа тутиб келинмоқда. Маҳаллий расмийлар 13 март куни қурбонлар сони 2300дан ошиқ эканини хабар қилганди.
Мавзуга оид
11:28 / 22.05.2025
Бастрикин Мариуполни блокадада бўлган Ленинград билан таққослади
13:43 / 22.03.2025
Украинада ҳалок бўлгани тасдиқланган россиялик ҳарбийлар сони 100 мингга яқинлашди
20:42 / 25.02.2025
Россия Украина жанубини нега бу қадар тез ишғол қилганди? Тўрт асосий савол ва уларга жавоблар
14:30 / 22.10.2024