Ўзбекистон | 16:31 / 20.03.2022
3795
2 дақиқада ўқилади

Сирдарёда карантин сабабли ёпилган Ўзбекистон - Тожикистон чегара божхона пости қайта тикланди

Бугунги кунда Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари белгиланган тартибларга амал қилган ҳолда мазкур божхона постидан эркин ўтиб қайтмоқда.

Фото: sng.today

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ахборот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, 2022 йил 15 март куни Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳудудида жойлашган “Ховособод” чегара божхона пости фаолияти қайта тикланган.

Карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда, аҳолига соддалаштирилган тартибда чегарадан ўтиш тизими жорий қилинган. Маълум қилинишича, бугунги кунда Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари белгиланган тартибларга амал қилган ҳолда мазкур божхона постидан эркин ўтиб қайтмоқда.

«Яхши қўшничилик муносабатлари “Ховособод” чегара божхона постининг қайта тикланиши икки давлат аҳолиси, айниқса чегара олдида истиқомат қилувчи аҳоли учун катта қулайликларни яратади», дейилади хабарда.

Маълумот учун, 2020 йил март ойида бутун дунёда пандемия эълон қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасидаги чегара божхона постлари вақтинчалик фаолиятини тўхтатган эди.

Аввалроқ Тожикистон Ўзбекистон билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктлари фаолиятини одатий иш режимига ўтказганди.

Шунингдек, Ўзбекистонда ҳам Республика махсус комиссияси томонидан коронавирусга қарши бир қатор талабларнинг амал қилиши тўхтатилди. Хусусан, 2022 йилнинг 16 мартидан бошлаб, Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланди.

Мавзуга оид