ХХР ТИВ: Хитой урушга қарши
Хитой ташқи ишлар вазири мамлакатнинг Украинадаги вазият бўйича позицияси «тарихнинг тўғри томони»да эканини қайд этди.
Хитой халқ республикаси ташқи ишлар вазири Ван И Хитойнинг Украинадаги вазият бўйича позицияси объектив экани ҳақида айтди.
«Хитойнинг позицияси объектив ва адолатли, бу аксарият мамлакатларнинг интилишларига мос келади, вақт Хитойнинг позицияси тарихнинг тўғри томонида эканини кўрсатади», — деган у.
Вазир аввалроқ ХХР раиси Си Жинпинг АҚШ президенти Жо Байден билан мулоқотда вазиятни ҳал қилиш учун «совуқ уруш» менталитетидан воз кечиши кераклигини айтганини эслатган. Шунингдек, можаро иштирокчилари келгусида қурбонлар бўлишининг олдини олиш учун музокаралар столига ўтириши кераклиги муҳим эканини қайд этган.
ТИВ раҳбари Хитой томони ҳеч қандай ташқи босим ва мажбурловларни қабул қилмаслигини, шунингдек, «ўз манзилига билдирилган ҳар қандай асоссиз айбловлар ва гумонларга қарши экани»ни билдирган.
У Хитой ҳамиша «урушларга қарши бўлиши»ни таъкидлаган.
Хитой ТИВ раҳбари ўринбосари Лэ Юйчэн эса Осиё-Тинч океани минтақаси (АТР) мамлакатлари ўзаро манфаатли асосда ҳамкорлик қилиши ва Украинадаги каби вазиятга йўл қўймаслиги кераклигини таъкидлаганди.
Унинг сўзларига кўра, ХХР манфаатдор томонлар юзага келган муаммоларни ҳамкорлик йўли орқали ҳал қилиши тарафдори бўлиши, ихтилофни авж олдиришга қаратилган иккинчи вариантни эса мутлақо ўринсиз деб билишини қайд этган.
«Тарих санкциялар муаммоларни ҳал қила олмаслигини кўп марта кўрсатди. Санкциялар фақат оддий одамларга зиён етказади ва глобал иқтисодиётни ёмонлаштиради», — деди у.
Лэ Юйчэн, шунингдек, НАТО шарқ томон кенгайиб, Россия каби ядровий давлатни «бурчакка» ҳайдамаслиги кераклигини айтди.
- Ғарб давлатлари Россиянинг Украинага бостириб киришига жавобан Россиянинг жаҳон молиявий секторлар, технологиялар ва бошқалардан фойдаланишини чеклайдиган энг оғир санкцияларни қўллади. Персонал санкциялар Россиянинг йирик бизнесменлари ва юқори лавозимлардаги амалдорларига тааллуқли.
- Хитой Россиянинг Украинага бостириб киришини қораламаган; БМТ Бош ассамблеясида тегишли резолюцияга овоз бериш чоғида Хитой бетараф қолган.
- Норасмий маълумотларга кўра, Россия Украинадаги уруш давомида ҳарбий ёрдам сўраб Хитойга мурожаат қилган. Кремлдагилар бундай хабарлар ҳақиқатга мос эмаслигини билдирган.
- 18 март куни АҚШ президенти Жо Байден ва ХХР раиси Си Жинпинг қарийб икки соат мобайнида мулоқот ўтказди, унда Байден Сини Россияга моддий (иқтисодий ва ҳарбий) ёрдам кўрсатиш оқибатларидан огоҳлантирган. Хитой нашрлари ёзишича, мамлакат етакчиси Байденга «Украина инқирози — Хитой кўришни истаган нарса эмаслиги»ни айтган.
Мавзуга оид
17:58
Британия ва Франция Байденни Украина Storm Shadow ракеталаридан фойдаланишига рухсат беришга кўндирмоқчи
16:03
Хитойдаги дарёда дунёдаги биринчи қутқарувчи робот патруллик қилишни бошлади
09:00
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
08:19