Жаҳон | 13:41 / 21.03.2022
15255
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Туркиядан Россиядан сотиб олган С-400 мажмуаларини Украинага жўнатишни сўрамоқда

Эвазига Анқарага қўйилган санкциялар бекор қилиниши ваъда қилинмоқда.

Фото: EPA/Vostock-photo

АҚШ Туркия билан Анқара Россиядан сотиб олинган ҳаво ҳужумидан мудофаа қилувчи С-400 мажмуаларини Украинага бериши бўйича музокара ўтказмоқда. Пентагон вакили бу маълумотни Sky News Arabia телеканалига тасдиқлади.

Пентагон вакилининг сўзларига кўра, Анқарага Туркиядан Америка санкциялари ечилиши ҳамда F-35 қирувчи самолётларни ишлаб чиқариш дастурига қайтиши эвазига С-400дан воз кечиб, уларни Украинага жўнатиш таклиф этилмоқда.

Reuters агентлиги манбаси Туркия ҳукумати бундай келишувга рози бўлиши қийинлиги, мамлакат Москва билан муносабатларни бузишни истамаслигини қайд этган.

  • Туркия 2017 йилда Россиядан 2,5 миллиард доллар эвазига C-400 тизимларини сотиб олишини эълон қилган, биринчи партия орадан икки йил ўтиб етказиб берилганди. НАТО давлатининг бундай қарори АҚШ томонидан кескин танқидга учраганди — Анқарага қарши санкциялар жорий этилган, шунингдек, Вашингтон Туркияни F-35 қирувчи самолётларини ишлаб чиқариш дастуридан чиқариб юборган ва буни қирувчи самолётлар «Россия разведка маълумотларни йиғиш платформаси яқинида жойлашиши мумкин эмаслиги» билан изоҳлаганди.
Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид