Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Ҳиндистонга нефт ва газ учун тўловни рупияда амалга оширишни таклиф қилди
Қайд этилишича, Эрон яна Ҳиндистонга энг кўп нефт етказиб берувчи мамлакатлардан бирига айланмоқчи.
Эрон Ҳиндистонга нефт ва табиий газ учун тўловларни ҳинд рупиясида амалга оширишни таклиф қилди. Бу ҳақда The Economic Times газетаси хабар берди.
"Эрон Ҳиндистон билан энергетика хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик қилишга ҳамда нефт ва газни ҳинд рупиясига сотишга тайёр", - дея Эроннинг Ҳиндистондаги элчиси Али Чегенийдан иқтибос келтиради нашр.
Унинг сўзларига кўра, Эрон яна Ҳиндистонга энг кўп нефт етказиб берувчи мамлакатлардан бирига айланмоқчи.
"Ҳиндистон билан барча савдоларнинг рупияда амалга оширилиши мамлакатларимизга учинчи томон воситачилигидан қутулиш ва савдо айланмасини 30 млрд долларгача етказиш имконини беради", - деди дипломат.
Эрон Вашингтон Теҳрон билан ядровий келишувдан чиққанидан ва Эронга қарши санкциялар киритганидан сўнг Ҳиндистонга нефт етказиб беришни тўхтатганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025