Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Facebook ва Instagram фаолияти тақиқланди
Россия бош прокуратураси ушбу тармоқларга эгалик қилувчи Meta компаниясини экстремистик ташкилот деб топишни сўраб судга мурожаат қилганди.
Москванинг Твер суди Россияда Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари фаолиятини тақиқлади.
Таъкидланишича, суд қарори дарҳол кучга киради.
Аввалроқ Россия бош прокуратураси ушбу тармоқларга эгалик қилувчи Meta компаниясини экстремистик ташкилот деб топишни сўраб судга мурожаат қилганди.
Прокуратуранинг қайд этишича, Instagram ёлғон маълумотларни ўчириб ташлаш бўйича 4,5 мингдан ортиқ талабни бажармаган.
Маълум қилинишича, суд қарори Meta компанияси эгалик қилувчи WhatsApp мессенжерига нисбатан татбиқ этилмайди.
Бундан ташқари, компания ижтимоий тармоқларидан фойдаланганлик учун жавобгарлик кўзда тутилмаган.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025