Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Россия учун иқтисодий йўлак вазифасини бажариши мумкинлиги айтилди
Охирги 11 ойда Эрондан Россияга экспорт ҳажми 20, импорт ҳажми 52 фоизга ўсди. Бу ҳақда Эрон божхона бошқармаси вакили Руҳулла Латифийга таяниб “Онадўлу” агентлиги хабар берди.
Ўтган йили Росссияга экспорт ҳажми 447 млн 763 минг долларни ташкил этганди, деди Латифий.
«Сўнгги 11 ойда экспорт ҳажми 20 фоизга ўсиб, 539 млн 393 минг долларга етди, импорт ҳажми эса 52 фоизга ўсиб, 1 млрд 451 млн 206 минг долларни ташкил этди», - деди у.
Латифийнинг сўзларига кўра, Россия халқаро санкцияларга қарши курашда Эрон тажрибасидан фойдаланиши мумкин.
Унинг билдиришича, Эрон Россия учун иқтисодий йўлак вазифасини бажаришни ўз зиммасига олиши мумкин.
Nournews сайтининг хабарига кўра, ўтган ҳафтада Эрон Россиядан 20 миллион тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотларини импорт қилиш бўйича шартнома имзолаган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025