Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Масс-медиа фонди ва Meta компанияси ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди
Масс-медиа фонди директори Нозима Давлетова Meta компаниясининг бошқарувчи директори ҳамда Катта Хитой, Мўғулистон ва Марказий Осиё мамлакатлари давлат сиёсати масалалари бўйича раҳбари Жорж Чен билан онлайн учрашув ўтказди.
“Учрашувда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш билан боғлиқ қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди”, дейилади Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди хабарида.
Хабарга кўра, шунингдек, ТИВ ва Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари учун рақамли дипломатия бўйича вебинар ўтказиш мавзуси ҳам атрофлича муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, ушбу вебинар дипломатларимизга халқаро ахборот маконида кенгроқ аудиторияни қамраб олиш ва мамлакат манфаатларини самарали илгари суриш мақсадида ижтимоий тармоқлардан фойдаланишнинг энг самарали кўникмаларини эгаллаш имконини беради.
“Вебинарнинг ўтказилиши Фонд ва Meta ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг биринчи қадами бўлади”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
17:55 / 23.04.2025
Еврокомиссия Apple ва Meta’ни 700 млн евро жаримага тортди
18:27 / 18.04.2025
Meta Цукербергнинг хавфсизлиги учун 2024 йилда 14 млн доллар сарфлади
16:39 / 12.04.2025
Instagram ўсмирлар учун баъзи чекловларни жорий қилади
22:22 / 17.02.2025