Жамият | 12:29 / 22.03.2022
16082
2 дақиқада ўқилади

“Тўрт қиздан кейин туғилган ўғлим омон қолсин”: хаста гўдак билан хорижда сарсон ота-она

Паркентлик оиланинг ёлғиз ўғли Муҳаммадумар бир ёшга тўлмай бир нечта дардга чалинди. Ҳозир у ота-онаси билан Ҳиндистонда. Уйи сотувда, қолган ҳамма нарсаси сотилган оиланинг операция учун қурби етмаяпти.

Дард қаршисида барчамиз ожизмиз. Шундай хасталиклар борки, ҳар қандай забардаст вужудни ожизга, ҳар қандай бадавлатни йўқсилга айлантиради.

Тошкент вилояти Паркент туманида яшайдиган оиланинг фарзанди Муҳаммадумар Жумабоев эндигина бир ёшни тўлдирди. Лекин унинг мурғаккина вужудида бир нечта дардлар қўним топган. Унинг жигари ва талоғи кун сайин катталашиб кетяпти, шифокорлар илик кўчириш операцияси зарурлигини айтишган. Фарзандидан айрилишни истамаган ота-она бор-йўғини сотиб, қариндош-уруғлари кўмагида хорижга кетишган. Барча текширувлардан ўтган оила энди мураккаб операция учун керакли тўловга қийналиб қолишди.

“Боламнинг жигари, талоғи шишиб кетяпти. Ўзбекистондан Ҳиндистонга 15 минг доллар билан келган эдик. Текширувлар, таҳлиллар учун ҳамма пулимиз кетиб қолди. Уйимизни ҳам сотувга қўйганмиз.

Болам тузалиб кетишини, бошқа болалар каби бағримда катта бўлишини хоҳлайман. Тўрт қиз фарзандимдан кейин тилаб олган ўғлим соғайиши учун ёрдамингизга муҳтожмиз”, – дейди гўдаги билан Ҳиндистонда даволанаётган Маҳфуза Олимбоева.

Ҳали ҳаёт нелигини англаб улгурмаган норасиданинг дарддан фориғ бўлиб, сиз-у бизнинг фарзандларимиз каби омонликда юриши учун мадад бўлайлик. Зеро, беш фарзандни тарбиялаб вояга етказаётган бу оила учун ҳозир осон бўлмаётганини болажон халқимиз жуда яхши ҳис қилади.

Муҳаммадумар Жумабоевга оид маълумотлар:

UzCard: 8600 0417 4632 5324 онаси Маҳфуза Олимбоева номида

Visa: 4187 8000 0049 9087 отаси Рустам Олимбоев номида

Мавзуга оид