Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский: Россия билан келишувлар бўйича Украина халқи референдумда қарор қабул қилади
Россия Украинанинг демилитаризация ва денацификацияси, шунингдек Қримни Россияники экани, ЛХР ва ДХРни тан олишни талаб қилган.
Украина ва Россия музокараларида эришилган компромисслар бўйича якуний қарор Бутунукраина референдумида қабул қилинади. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат Миллий жамоат телерадиокомпанияси учун берган интервьюсида маълум қилди.
Зеленский бундай баёнотни Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг тўртинчи раунди якунида берди. Учрашув онлайн-конференция режимида ўтказилган ва бир ярим соат вақт давом этган. Украина делегацияси вакили Давид Арахамия иш ишчи гуруҳлар томонидан давом эттирилишини маълум қилган.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, гап Украина учун хавфсизлик кафолатлари, шунингдек, Донбасс ва Қрим масалаларидаги компромисслар ҳақида кетмоқда.
У буни эҳтимолий келишувлар Украина қонунчилигига, жумладан мамлакат Конституциясига ўзгартиришлар киритишни талаб қилиши билан изоҳлаган.
«Мен музокара гуруҳларига тушунтирдим: сиз айтаётган бу ўзгаришлар тарихий бўлиши мумкин, лекин биз референдумга борамиз. Компромиссларнинг у ёки бу формати бўйича халқ ўз жавобини айтиши керак. Бу форматлар қандай бўлиши эса — бизнинг мулоқотларимиз масаласи. Шунинг учун, нима бўлганда ҳам, халқимиз қандай йўлни танласа, мен ҳаммасига тайёрман», деган у.
- Россия ва Украина музокаралари 28 февраль куни — Россия босқинининг тўртинчи кунида бошланганди. Дастлабки раундлар 28 феврал, 3 ва 7 март кунлари Беларусда ўзаро учрашув тарзида ўтказилди. Тўртинчи раунд 14 март куни бошланди, томонлар бир неча соат видеоалоқа орқали мулоқот қилишди. Кейинги кунларда ушбу раунднинг навбатдаги босқичлари давом эттирилди.
- Россиянинг Украинага қўяётган талаблари қаторида — нейтрал мақом (НАТОга қўшилиш борасидаги интилишларидан воз кечишга қаратилган), «демилитаризация» ва «денацификация» шартлари бор. Шунингдек, Россия Украина Қримни Россия ҳудуди, Донбассдаги ўзини ўзи мустақил деб тан олган ДХР ва ЛХРни — мустақил деб тан олишини талаб қилмоқда.
- 18 март куни РФ президенти маслаҳатчиси, музокараларда Россия делегациясига раҳбарлик қилаётган Владимир Мединский Украина нейтрал мақоми бўйича «томонларнинг позициялари максимал даражада яқинлашгани» ҳақида айтганди.
- Мединскийнинг сўзларига кўра, Украина «демилитаризация қилинган нейтрал давлатнинг австрияча, шведча вариантларини таклиф қилгани», бунга кўра нейтрал давлатнинг армияси ва ҳарбий-денгиз кучлари сақлаб қолиниши ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025