Жаҳон | 15:00 / 23.03.2022
10185
1 дақиқада ўқилади

НАТО етакчилари Россия-Украина можаросини муҳокама қилади

Саммитда Украина президенти Владимир Зеленский НАТО аъзоларига мурожаат билан чиқиши кутилмоқда.

Фото: AP

24 март куни Брюсселда НАТОга аъзо мамлакатлар раҳбарлари Украинадаги вазият бўйича саммит ўтказади. Бу ҳақда “Онадўлу” нашри хабар берди.

Хабарга кўра, саммитда Украина президенти Владимир Зеленский видеоформат шаклида қатнашади.

Саммитда Зеленский НАТО аъзоларига Украинада парвоз қилиш тақиқланган ҳудуд жорий этиш ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини тақдим этишларини сўраб мурожаат қилиши кутилмоқда.

«Биз Россиянинг Украинага бостириб кириши оқибатлари, Украинани қатъий қўллаб-қувватлаш ва НАТО мудофаасини кучай тириш масалаларини муҳокама қиламиз», - деган НАТО бош котиби Йенс Столтенберг.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид