Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда туроператорлар Visa ва Mastercard учун Ўзбекистонга турларни таклиф қила бошлади
6 март куни Visa ва Mastercard Россиядаги барча операцияларни тўхтатганини эълон қилди. Эндиликда маҳаллий туроператорлар россияликлар ушбу карталарни Ўзбекистонда очишлари учун махсус турларни таклиф қилмоқда. Бу қанчалик қонуний ва мамлакат валюта бозорига қандай таъсир қилиши ҳозирча номаълум.
Россия ОАВнинг ёзишича, мамлакат ичида туроператорлар Visa ва Mastercard карталарини расмийлаштириш учун Тошкентга рейсларни таклиф қила бошлаган. Екатеринбург, Москва, Қозон, Уфа ва Минералние Води шаҳарларидан Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Express самолётларида парвозлар режалаштирилган.
«Веди Групп» маълумотларига кўра, бу Россия фуқароларига «хорижда товар ва хизматлар учун тўловларни амалга оширишда нақд пулсиз тўловлардан эркин фойдаланиш» имконини беради. Карта олиш учун фақат хорижга чиқиш паспорти керак. Бонус - конвертация қилиш учун картага боғланган рублдаги ҳисобрақамни очиш.
Тошкентга саёҳат нархи икки кечага икки кишилик жойдан келиб чиққан ҳолда бир киши учун 23 000 рубль ёки 220 АҚШ долларини ташкил этади. Ташриф буюриш санаси 4 апрелдан 23 октябргача очиқ бўлиб, бу муддат ичидаги исталган вақтни танлаш мумкин.
Нархга қуйидагилар киради: транспорт хизмати (аэропорт-меҳмонхона-аэропорт, меҳмонхона-банк-меҳмонхона), тўрт юлдузли меҳмонхонада жойлашиш, банкка ташриф буюришда компания вакили ҳамроҳлик қилиши, банкка ҳужжатларни олдиндан тайёрлаш, курьерлик хизматлари, 2 миллион рублгача бўлган тиббий суғурта.
Шу билан бирга, 700 рубллик (тахминан 7 доллар) тиббий суғурта, экскурсиялар ва авиачиптага алоҳида тўланади. Екатеринбургдан парвоз - 47 000 рублга (450 доллар), Москва - 28 000 рубль (270 доллар), Минералние Води - 42 100 рубль (400 доллар), Уфа - 43 100 рубль (415 доллар), Қозондан - 42 840 рублга тушади.
Шу тариқа, агар россиялик Екатеринбургдан шундай турга жўнаб кетса, битта банк картаси камида 70 000 рублга (670 доллар ёки 7,7 миллион сўм) тушади.
6 март куни Visa ва Mastercard Россиядаги барча операцияларни тўхтатганини эълон қилди. Россияда чиқарилган ушбу тўлов тизимларининг карталари билан барча операциялар энди мамлакатдан ташқарида амалга оширилмайди. Шу билан бирга, бундай қарор мамлакат ичидаги карталар ишига таъсир қилмайди.
Бу қанчалик қонуний экани ва мамлакат валюта бозорига қандай таъсир қилиши ҳозирча номаълум.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025