Жаҳон | 16:19 / 23.03.2022
30040
1 дақиқада ўқилади

Шолц Россия гази ва нефтидан зудлик билан воз кечишни рад этди

Олаф Шолц Россияга қарши санкцияларнинг салбий оқибатлари Германияда сезила бошлаганини қайд этди.

Фото: Yegor Aleyev/TASS

Германия канцлери Олаф Шолц Россия нефти ва гази импортини зудлик билан тўхтатиш эҳтимолини рад этди.

"Биз буни имкони бўлганида амалга оширамиз", - деди у.

Унинг сўзларига кўра, нефт ва газ импортининг кескин тўхтатилиши Германия ва Европада рецессия юз беришини, юз минглаб иш ўринлари ва саноат корхоналари учун хатарли бўлишини билдиради.

Шолц Россияга қарши санкцияларнинг салбий оқибатлари Германияда сезила бошлаганини қайд этди.

"Санкциялар Россия раҳбариятидан кўра Европа давлатларига кучлироқ зарба бермаслиги керак", - деб таъкидлади у.

У Украина билан бирдамлигини билдириш баробарида НАТО Россия билан тўқнашувга бормаслигини айтди. Шолцнинг маълум қилишича, Украина узра парвоз қилиш тақиқланган ҳудуд жорий этилмайди.

"Қанчалик оғир бўлмасин, биз бундай қилмаймиз. НАТО уруш иштирокчиси бўлмайди", деди Германия канцлери.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид