Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон вақтинчалик ҳукуматига бош вазир тайинланди
Абдул Ғани Биродар Муҳаммад Ҳасан Охунд ўрнига вақтинчалик ҳукумат раҳбари этиб тайинланди.
"Толибон" ҳаракати Абдул Ғани Биродарни Афғонистон вақтинчалик ҳукуматининг бош вазири этиб тайинлади. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали хабар берди.
Хабарда айтилишича, ушбу қарор вақтинчалик ҳукумат аъзоларининг икки кунлик учрашувидан сўнг қабул қилинган. Учрашув якунига кўра, Биродарни Муҳаммад Ҳасан Охунд ўрнига вақтинчалик ҳукумат раҳбари этиб тайинлашга қарор қилинган.
Бунга қадар Абдул Ғани Биродар Охунднинг ўринбосари бўлган.
Ички ишлар вазири Сирожиддин Ҳаққоний янги бош вазирга ўринбосар этиб тайинланган.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025