Ўзбекистон | 07:43 / 25.03.2022
4518
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон фуқароларни Украинадан олиб чиқиш учун яна бир авиарейс ташкил қилди

2022 йил 23 март куни Украинадан Полшанинг Катовице аэропорти орқали 146 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 42 нафар аёл, 12 нафар вояга етмаган шахс ва 2 нафар чақалоқ олиб келинди.

Фото: Kun.uz

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, 28 февралдан 24 мартга қадар 27 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда ҳарбий ҳаракатлар кечаётган ҳудудлардан 6 030 нафар ўзбекистонлик қайтарилди.

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси (вақтинча Лвов шаҳрида жойлашган) мамлакатнинг Полшадаги элчихонаси билан биргаликда ватандошлар билан доимий алоқада бўлиб, уларни эвакуация қилиш ишларини мувофиқлаштирмоқда, дейилади хабарда.

Бундан олдин Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги Ўзбекистон фуқароларини Украинадан эвакуация қилиш жараёни ниҳоясига етганини маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид