Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон статистика соҳасидаги халқаро шартномага қўшилди
“Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Расмий статистика соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимга қўшилди.
Битим 2013 йил 31 май куни Минск шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган.
Давлат статистика қўмитаси мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди
11:21 / 23.05.2025