Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Қора денгизда балиқ овлашга қисман чеклов киритди
Аввалроқ Босфор бўғозида мина топилган ва Туркия сувости мудофаа гуруҳи томонидан зарарсизлантирилганди.
Фото: Anadolu Agency
26 мартдан бошлаб Қора денгизнинг Болгария ва Кефкен ўртасидаги сувларида тунги вақтда балиқчиликнинг барча турлари билан шуғулланиш тўхтатилади. Бу ҳақда “Онадўлу” агентлиги хабар берди.
Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигининг билдиришича, аҳоли ҳаёти ва мулки хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мазкур қарор қабул қилинган.
Аввалроқ Босфор бўғозида минага ўхшаш жисм топилгани хабар қилинганди.
Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акарнинг сўзларига кўра, у эски намунадаги мина бўлган.
Мамлакат сувости мудофаа гуруҳи минани зарарсизлантирган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025