Жаҳон | 17:28 / 27.03.2022
27890
2 дақиқада ўқилади

ЛХР раҳбарияти Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум ўтказилишини маълум қилди

Луганск халқ республикаси расмийлари Россияга қўшилиш бўйича референдум ўтказиш учун йиғилди.

Фото: Луганский Информационный Центр

Ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси раҳбари Леонид Пасечник яқин орада Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум ўтказилишини маълум қилди.

«Менимча, тез орада республика ҳудудида референдум ўтказилади. Халқ ўз конституцион ҳуқуқини амалга ошириб, Россияга қўшилиш бўйича ўз фикрини айтади. Нимагадир айнан шундай бўлишига ишоняпман», деди Пасечник.

Сенатор Андрей Клишас ЛХР ва ДХР агар бу уларнинг конституцияларига зид келмаса, Россия таркибига кириш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эгалиги, Москва уларнинг суверенитетини тан олишини таъкидлади.

Россия Давлат думасининг МДҲ, Евроосиё интеграциялашуви ва ватандошлар билан мулоқот ишлари бўйича қўмитаси раиси Леонид Калашников эса ҳозир ЛХР Россия таркибига қўшилиши учун мақбул вақт эмаслигини айтган.

21 феврал куни Россия ўзини мустақил деб эълон қилган ЛХР ва ДХРни тан олганини эълон қилганди. 22 феврал куни Россия Федерация кенгаши бу икки ўзини мустақил деб эълон қилган республикалар билан дўстлик ва ҳамкорлик бўйича шартнома келишувни рацификация қилди. Ўша куннинг ўзида кенгаш Донбассга рус армияси киритилишига рухсат берди. 24 феврал куни Россия Украинада ҳарбий ҳаракат бошлади.

Мавзуга оид