Ўзбекистон | 13:34 / 28.03.2022
38765
1 дақиқада ўқилади

Апрелда ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутяпти?

 Узоқ муддатли прогнозларга кўра, апрель ойининг биринчи 10 кунлиги қуруқ ва ёғингарчиликларсиз, иккинчи ва учинчи декадаси айрим кунларида ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет”нинг 2021 йилда амалга оширилган ишлар бўйича ўтказилган матбуот анжуманида апрел ойида Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди.

“Ўзгидромет” бош директори Шерзод Ҳабибуллаевга кўра, апрел ойининг иккинчи ва учинчи 10 кунлигида ёғингарчилик бўлади. Аммо ёмғирлар миқдори кўп бўлмайди. Апрелнинг биринчи 10 кунлиги эса ёғингарчиликсиз ўтиши кутиляпти.

Бош директор март ойида шу ойга нисбатан 20 йил ичида кузатилмаган ёмғирлар ёғганига ҳам тўхталди.

“Ҳозирги кунда йил бошига нисбатан 1-чоракнинг дастлабки режасига қарайдиган бўлсак, бу ёмғирлар биз олдин ўрганмаган, кетма-кетлиги жиҳатидан 100 йилда бир марта бўладиган ёки март ойига солиштирадиган бўлсак, 20 йил олдинги рекорддан ҳам ўтди”, – деди Шерзод Ҳабибуллаев.

Мавзуга оид