Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
РФ Озарбойжон ҳарбийлари Тоғли Қорабоғдаги қишлоқдан олиб кетилганини маълум қилди. Боку рад этди
РФ мудофаа вазирлиги сўнгги кунларда кескинлик янгиланган Тоғли Қорабоғдаги вазият россиялик тинчликпарвар кучлар томонидан «барқарорлаштирилгани» ҳақида маълумот берди.
«Музокаралар натижаларига кўра, Озарбойжон томони Фаррух аҳоли пункти ҳудудидан ўз бўлинмаларини олиб чиқди», дейилади хабарда.
Озарбойжон мудофаа вазирлиги эса россиялик ҳарбийларнинг даъвоси ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди. Расмий Боку Озарбойжон ҳарбийлари қишлоқдаги ўз ўрнида қолаётгани ва «оператив вазиятни тўлиқ назорат қилаётгани»ни таъкидлаган.
- Тоғли Қорабоғдаги навбатдаги кескинлик 24 март куни бошланди. Ҳудудда тинчликпарвар миссияни бажариб келаётган Россия ҳарбийлари талқинига кўра, Озарбойжон ҳарбийлари Россия масъул бўлган ҳудудга кирган ва Тоғли Қорабоғ республикаси армияси позицияларига дронлар орқали зарба берган. Россия мудофаа вазирлиги 26 март куни Озарбойжонга қўшинни ҳудуддан олиб чиқишни сўраб мурожаат юборган.
- Озарбойжон томони эса рўй берган ҳодисаларни ўз ҳудудларини аниқлаштириш билан изоҳлади ва ҳарбийлар ўз ҳудудида эканини маълум қилди. Шунингдек, Озарбойжон Россия томонидан «Тоғли Қорабоғ» жумласини ишлатмасликни ва Озарбойжон ҳудудларининг номини тўғри кўрсатишни сўраган.
Мавзуга оид
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди
21:04 / 02.05.2025