Жаҳон | 20:11 / 28.03.2022
11384
1 дақиқада ўқилади

Россияда Instagram ўрнини эгаллаши айтилган ижтимоий тармоқ белгиланган вақтда ишга тушмади

Rossgram душанба кунидан таниқли блогерлар, ҳомийлар, инвесторлар ва ОАВ учун ишлай бошлаши, апрел ўрталаридан барча учун ишга тушиши айтилганди. 

Фото: Getty Images

Россияда 28 март куни Instagram ўрнини эгаллаши айтилган Rossgram ижтимоий тармоғи ишга туширилиши маълум қилинганди, деб ёзди DW.

Қатор ОАВнинг қайд этишича, ижтимоий тармоқ белгиланган вақтда ишга тушмади, фойдаланувчилар тармоқни оча олмаган ва рўйхатдан ўтолмаган.

Rossgram душанба кунидан таниқли блогерлар, ҳомийлар, инвесторлар ва ОАВ учун, апрел ўрталаридан эса барча учун ишга тушиши айтилганди. 

Янги ижтимоий тармоқ муаллифи интернет-маркетолог Александр Зобов бўлиб, у ўзини Telegram асосчиси Павел Дуровнинг курсдоши деб атаган.

Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар профессионал фойдаланувчилари ассоциацияси раҳбари Владимир Зиковнинг айтишича, Павел Дуровнинг Александр Зобов исмли курсдоши бўлмаган.

Россияда АҚШнинг Meta компаниясига тегишли Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари 14 март куни блокланганди. 21 март куни Москванинг Твер райони суди Meta компаниясини "экстремистик ташкилот" деб топган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид