Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Апрелда олис ҳудудларда махсус контейнерли 1 700 та тиббиёт пункти ташкил этилади
Апрель ойида олис ҳудудларда махсус контейнерлардан фойдаланган ҳолда 1 минг 700 та маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилади. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар бермоқда.
Қайд этилишича, президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича қатор вазифаларни белгилаб берди.
Энг аввало, апрель ойида:
- 1 миллион нафар хавф гуруҳига кирувчилар, 700 минг нафар болалар ва 100 минг нафар ҳомиладор аёллар мақсадли скринингдан ўтказилади;
- ҳар бир оилавий поликлиникада кундузги стационарларни ташкил этиш орқали туман ва шаҳар шифохоналарига ётадиган беморларнинг навбати камида 20 фоизга қисқартирилади;
- 26 та оилавий шифокорлик пункти тўлиқ таъмирланди, зарур штатлар, асбоб-ускуна ва дорилар билан таъминланади.
Йил якунига қадар жами 400 та маҳалла учун бундай пунктлар очилиши таъминланади.
Шунингдек, апрель ойида олис ҳудудларда махсус контейнерлардан фойдаланган ҳолда 1 700 та маҳалла тиббиёт пунктини ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Бундан аввал поликлиникаларда янги хизмат турларини пулли асосда ташкил қилишга рухсат берилиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
13:59 / 23.01.2023
Тошкентда йил охиригача 170 та контейнерда тиббиёт пунктлари ташкил этилади
11:10 / 17.12.2022
Инсон қадрига фарғонача "муносабат": Шифокорлар ва беморларнинг куни чойхона биносига қолди
15:41 / 02.04.2022
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Чироқчида сайёр қабул ўтказмоқда
07:27 / 02.04.2022