Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода қарийб 600 метрлик яширинча қувур орқали 600 млн сўмлик газ “ўғирланди”
Бухоро вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланган гипс ишлаб чиқариш цехи аниқланди. Газ қувуридан цехгача 574 метр яширин қувур тортилган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг маълум қилишича, “K.A.Р.” МЧЖ томонидан Когон-Қоровулбозор йўналишида тортилган газ қувурига ноқонуний уланиб, ушбу қувурдан МЧЖга қарашли гипс ишлаб чиқариш цехигача ер остидан яширинча 574,28 метр қувур тортиб борилган. Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 613,8 млн сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид

11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди

16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди

14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

19:05 / 12.05.2025