Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Човушўғли Истанбулдаги Россия-Украина музокараларида сезиларли силжиш бўлганини айтди
Мавлуд Човушўғли Россия ва Украина президентлари учрашувини ҳам истисно қилмади.
Анқара музокаралар жараёнида Россия ва Украина позициялари янада яқинлашаётганини олқишлайди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Россия ва Украина делегацияларининг Истанбулдаги учрашуви якунлари бўйича брифингда маълум қилди.
Човушўғлининг сўзларига кўра, Истанбулдаги музокараларда қатор масалалар бўйича келишувлар ва позицияларнинг яқинлашуви қайд этилди.
«Россия ва Украина энг сезиларли силжишга эришди», - деди Туркия вазири.
Човушўғли икки мамлакат раҳбарлари учрашувини ҳам истисно қилмади.
«Киев ва Москва музокараларидаги янада мураккаб мавзулар Украина ва Россия ташқи ишлар вазирлари томонидан кўриб чиқилади. Шундан сўнг икки мамлакат президентларининг учрашуви белгиланади», - деди у.
29 март куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Россия ва Украина делегацияларининг музокаралари бўлиб ўтди. Хабар қилинишича, музокаралар уч соат давом этган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
20:37 / 27.05.2025