Ўзбекистон | 08:24 / 29.03.2022
2326
2 дақиқада ўқилади

Гидрометеорология соҳасида юридик шахслар фаолиятини ташкил этишга рухсат берилади

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Гидрометеорология фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар ишини ташкил этиш ва маълумот алмашиш регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Гидрометеорологик фаолият – метеорология, гидрология, гляциология, иқлимшунослик, агрометеорология, аэрология, авиация метеорологияси, атроф табиий муҳит ифлосланишининг мониторинги ва гидрометеорологик жараёнларга фаол таъсир кўрсатиш соҳасидаги гидрометеорологик ахборотни тайёрлаш (кузатиш, йиғиш, унга ишлов бериш, уни таҳлил қилиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш), тарқатиш жараёнини мувофиқлаштириш учун юридик шахслар фаолиятини ташкил этиш ва маълумот алмашиниш регламенти тасдиқланади.

Гидрометеорология хизмати маркази (“Ўзгидромет”) томонидан гидрометеорологик фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларнинг гидрометеорологик кузатувлар идоравий тармоғи учун зарур методик кўрсатмалар, таҳлилий маҳсулотлар ва хизматлар кўрсатиш тизимли ташкил этилади.

Белгиланишича, гидрометеорологик фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар, фуқаролар ва жамоат бирлашмалари ўзаро келишув шартномалари орқали қонунчиликка мувофиқ гидрометеорология соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи – “Ўзгидромет” билан маълумот алмашиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид