Ўзбекистон | 13:36 / 29.03.2022
34942
2 дақиқада ўқилади

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов хорижда даволанмоқда

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов айни вақтда даволаниш учун хорижга кетган.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, сўнгги ўн кун давомида сурункали касалликлари туфайли Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сон Марказий клиник шифохонасида тиббий муолажалар олган.

«Шифокорларнинг консилиум хулосасига кўра, вазирнинг саломатлигини янада чуқуррок текширувдан ўтказиш зарурати юзага келгани сабабли, айни кунларда Абдулазиз Комилов ихтисослашган тиббий кўрикдан ўтиш ва тегишли муолажаларни олиш мақсадида хорижда даволанишни давом эттирмоқда», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Комилов 12 кун олдин, 17 март куни Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистоннинг Украинадаги воқеаларга муносабати бўйича саволга жавоб қайтариб, Ўзбекистон Украина ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини тан олиши, Донбассдаги ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган республикаларни тан олмаслигини маълум қилган ва Ўзбекистон Украинада ҳарбий ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши тарафдори эканини айтганди.

18 март куни эса Доминикана ва Жанубий Кореянинг янги элчиларини қабул қилган.

Мавзуга оид