Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқнинг тўрт мамлакати 40дан ортиқ россиялик дипломатлар чиқариб юборилишини эълон қилди
Март ўрталарида Болгария, Латвия, Литва ва Эстония россиялик дипломатларни чиқариб юборганди.
Нидерландия ҳукумати 17 нафар россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди, деб маълум қилди Нидерландия ташқи ишлар вазири Вопке Ҳукстра.
«Нидерландия Россиянинг Нидерландиядаги ваколатхоналарида дипломат ниқоби остида ишлаган 17 нафар Россия разведкачисини чиқариб юборади», — деб ёзди у Twitter саҳифасида.
Шу билан бир вақтда Белгия ташқи ишлар вазирлиги вакили Reuters агентлигига мамлакатдан 21 нафар россиялик дипломат чиқариб юборилишини маълум қилди.
Бундан ташқари, Ирландия ташқи ишлар вазирлиги тўрт нафар рус дипломати мамлакатни тарк этиши кераклигини билдирган. Чехия ҳам бир нафар россиялик дипломатни персона нон грата деб эълон қилган.
18 март куни Болгария, Латвия, Литва ва Эстония россиялик дипломатларни персона нон грата деб топганди.
Мавзуга оид
21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат
16:03 / 17.05.2025
Ўзбекистон элчиси Норвегия қиролига ишонч ёрлиғини топширди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025